Эрон президенти Қирғизистон ва Тожикистонга сафар қилади
Эрон ислом жумҳурияти президентлик идорасининг маълумот ва алоқалар бўлинмаси бошлиғининг ўринбосари Эрон пезиденти Ҳасан Руҳоний Шанхай ҳамкорлик ташкилоти кенгаши ва СИКО конференциясига аъзо давлатлар йиғилишида қатнашиш ва нутқ сўзлаш мақсадида Қирғизистон ва Тожикистон мамлакатларида бўлади деб эълон этди.
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний июнь ойининг 13 -чи куни, Қирғизистон президентининг расмий даъват билан Бишкекда ўтказилиши кутилаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилишида қатнашиш мақсадида бу мамлакатга сафар қилади.
Эрон президенти шунингдек Шанхай ҳамкорлик ташкилоти йиғилишидан кейин, Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида ўтказилаётган СИКО- Осиёда муносабатлар ва ишонч яратиш ҳаракатлари конференция раҳбарларининг 5-чи йиғилишида иштирок этиш учун Тожикистонга боради.