Руҳоний: Эронга қарши АҚШ санкциялари ўз таъсирини йўқотган
Эрон ислом жумҳурияти президенти Эрон халқига қарши АҚШ давлати қўллаган санкцияларни иқтисодий терроризмнинг ёрқин мисоли эканлигини таъкидлаб, Эронга қарши АҚШ санкциялари ўз таъсирини йўқотган деб айтди.
Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний давлат делегацияси йиғилишида АҚШ давлати ўтган бир йил ичида Эрон халқига қарши энгш кучли, мислсиз ва тарихда бўлмаган босимлар ва санкцияларни жорий этганига тўхталиб, барча босимлар билан бир пайтда исломий Эроннинг умумий вазияти қониқарли ва яхшидир деб қўшимча қилди.
Ҳасан Руҳоний Теҳронда Германия ТИВ раҳбарини "АҚШ тутган позицияси хато бўлиб Эронни биладиган мамлакат ҳар қанча босим бўлмасада Эрон халқига таъсир ўтазиш қийин эканлигига ишонч ҳосил қилади" деган сўзларига ишора қилиб, бошқалар ҳатто Эрон азамати ва қудратини тан олишади ва ўз иттифоқчилари тутган позицияни хато эканлигини таъкидлашмоқда, юу эса катта аҳамиятга эгадир деб изоҳлади.
Эрон президенти шунингдек, Эрн давлати ҳамдиллик, ваҳдат, ҳамжиҳатлик билан душманларни ўз хатоларини эътироф этиш ва мантиқ доирасида музокара ўтказишга мажбур қила олади деб аниқлик киритди.
Руҳоний ўз сўзларида Эроннинг иқтисодий вазиятини талаб даражасида эканлигини баён қилар экан, Эрон халқининг муқовимати душманлар фитналарини нобуд бўлишига сабаб бўлмоқда деб эълон этди.
Руҳоний: босимлар орқали Эронни бош берк кўчага киритиш мумкин эмас
Ҳасан Руҳоний, Қосим Токаевни Қозоғистон президенти сайловида ғалабага эришгани билан табриклади