июн 17, 2019 13:57 Asia/Tashkent
  • Эроннинг волейбол бўйича миллий жамоаси Миллатлар Лигасида Россия жамоасини ҳам мағлуб этди

Эроннинг волейбол бўйича миллий термаси 2019 -чи Миллатлар Лигаси рақобатлари 3 -чи ҳафтасининг сўнгги ўйинларида Россия миллий термаси устидан 3:0 ҳисоби билан ғалаба қозонди.

Эронлик волейболистлар Миллатлар Лигаси рақобатларида бу марта Россия терма жамоасини кетмакет 3 таймда мағлуб этишга муваффақ бўлдилар. Эслатиб ўтамиз Россия терма жамоаси ўтмишда дунё волейболида катта муваффақиятларга эришиб, жаҳон қаҳрамони, Жаҳон кубоги қаҳрамони ҳамда олимпия рақобтларининг рекордчисига айланганди.

Эроннинг волейбол бўйича термаси ҳозиргача Россия, Польша, Канада, Италия, Хитой, Германия жамоалари устидан 8 ғалаба қозониб, фақат Бразилия термасидан мағулуб бўлиши билан касб этган 24 имтиёзи билан рақобатлар листида биринчи ўринни эгаллаб туради.

Волейбол бўйича Миллатлар Лигаси рақботларида дунёнинг 16 терма жамоаси қатнашмоқда.

Ёрлиқ