Эрон волейболчилари биринчи бўлиб Миллатлар Лигаси финалига чиқди
Эроннинг волейбол бўйича терма жамоаси биринчи бўлиб 2019 -чи йилдаги Миллатлар Лигаси рақботлари финалига чиқди.
Эроннинг волейбол бўйича миллий терма жамоаси, гуруҳ рақобатларида яна 4 та ўйин қолган пайтда мусобақаларнинг 4 ҳафтасида Австралия термасини мағлуб этиб, финал босқичига чиқишга муваффақ бўлди.
Шанба куни Эроннинг волейбол бўйича термаси Эрон шимоли ғарбидаги Ардабил шаҳрида Австралия волейбол термасини 3:0 ҳисоби билан мағлуб этди.
Эрон волекйболчилари ҳозиргача 2019-даги волейбол бўйича Миллатлар Лигаси рақобатларида Австралия, Португалия, Россия, Польша, Канада, Италия, Германия, Хитой, Аргентина ва Япония терма жамоаларини мағлуб этиб, фақат бир марта Бразилия термаси қаршисида мағлуб бўлган.
Бугун Эрон ва Франциянинг волейбол бўйича термаларининг рақобати бўлиб ўтади.
2019-чи йилнинг волейбол бўича Миллатлар Лигасини финали АҚШда 6 та терма жамоалар иштирокида ўтказилади.