Руҳоний Макронга хитобан: АҚШ минтақада кескинликларнинг асли сабабчисидир
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i46195
Кеча Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний Франция президенти Эммануэль Макрон телефон орқали суҳбатида, Теҳрон давлатини минтақада кескинликларни кўпайишига қизиқмайдигани ва ҳеч қачон бирор мамлакат, ҳатто АҚШ билан уруш пайида бўлмаганига тўхталиб, АҚШ давлати тажовузкорлик сиёсатини давом эттирганида Эрон қуролли кучлари ҳам унга қатъий жавоб қайтаради деб изоҳлади.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
июн 26, 2019 13:03 Asia/Tashkent
  • Руҳоний Макронга хитобан: АҚШ минтақада кескинликларнинг асли сабабчисидир

Кеча Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний Франция президенти Эммануэль Макрон телефон орқали суҳбатида, Теҳрон давлатини минтақада кескинликларни кўпайишига қизиқмайдигани ва ҳеч қачон бирор мамлакат, ҳатто АҚШ билан уруш пайида бўлмаганига тўхталиб, АҚШ давлати тажовузкорлик сиёсатини давом эттирганида Эрон қуролли кучлари ҳам унга қатъий жавоб қайтаради деб изоҳлади.

Эрон президенти идораси сайтининг хабар қилишича, Ҳасан Руҳоний АҚШ давлатини минтақада, кескинликлар ва нотинчликларининг асли сабабчиси эканлигини таъкидлаб, Амеиканинг учувчисиз учоғи барча огоҳлантиришларга қарамай Эрон ҳаво ҳудудларини бузганидан кейин уруиб туширилди ден эълон этди.

Эрон ислом жумҳурияти президенти, Халқаро ядровий келишувни имзолан барча мамлакатлар томонидан келишув ижро этилганида, бугунги кунда, минтақа ва жаҳонда яхши ва ижобий ўзгаришларга шоҳид бўлардик деб изоҳлади.

У шунингдек, шубҳасиз Трампни бирёқлама равишда Халқаро ядровий келишувдан чиққани, АҚШ, Европа, Эрон халқларининг зарарида бўлишидан ташқари, минтақа, халқаро қонун қоидаларига ҳам зиддир де қўшимча қилди.

Ҳасан Руҳоний, Эрон давлати, икки йил давомидаги келишувлар натижасида қўлга киритилган келишув борасида қайта музокара ўтказмайдиганини баён қилар экан, АҚШ давлати эса Халқаро қонун-қоидалар меъёрларининг аксича, Эрон халқига қарши санкциялар жорий этиши билан масалаларга ечим топиш паийда бўлмаганини исботлади деб эълон этди.

Телефон орқали бу суҳбатда Франция президенти Эммануэль Макрон ҳам  АҚШни Халқаро ядровий келишувдан чиққани, Эронга қарши санкцияларни қайта тиклагани ҳамда санкцияларни янада кучайтирганидан афсуланиш билдириб, Франция давлати ҳардоим, Халқаро ядровий келишувни аввалги ҳолатидп қолиши ҳамда музокара ўтказган давлатлар айниқса АҚШни қониқтиришга саъй ҳаракат қилиб келмоқда деб айтди.