Эрон атом энергетика ташкилоти раиси ва Белгия ташқи ишлар вазири учрашди
Эрон атом энергетика ташкилоти раиси ва Белгия ташқи ишлар вазири икки юрт ўртасидаги икки томонлама алоқаларни янада кенгайтиришни таъкидлашди
Эрон атом энергетика ташкилоти раиси ва Белгия ташқи ишлар вазири икки юрт ўртасидаги икки томонлама алоқаларни янада кенгайтиришни жумладан сиёсий ва иқтисодий соҳаларни ривожлантиришни таъкидлашди. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон атом энергетика ташкилоти раиси ва президент ўринбосари Али Акбар Солеҳий ва Белгия ташқи ишлар вазири Дидия Риндерз Белгия пойтахти Брюсселлдаги учрашувларида шундай айтишдики, Эрон ва олтилик давлатлари томонидан эришилган келишувдан кейин икки тараф илмий соҳалардаги ҳамкорликларни хусусан ядровий энергетикада тинчлик йўлида фойдаланишни кенгайтиришда ҳамкорлик қилишни қайд этишди. Шунингдек, икки томон икки томонлама, халқаро ва минтақавий масалаларда ҳамкорликлар ҳақида Европа иттифоқи билан алоқаларни ривожлантиришни таъкидлашди.