июл 01, 2019 11:54 Asia/Tashkent
  • Эронда 5 йиллик  прописка учун хорижий инвесторлар 250 минг евро сармоя киритишлари мумкин бўлади

Кеча Эрон вазирлар делегацияси йиғилишида хоририй инвесторлар ва валютани жалб этиш мақсадида чет эл фуқароларига 5 йиллик виза бериш ва уларни прописка қилинишига ижозат берувчи низомнома ратификация қилинди.

Эрон президенти маълумотлар марказининг хабар қилишича. мазкур лойиҳа ва низомнома асосида Эрон томонидан арсман тан олинган чет эл давлатлар фуролари исломий жумҳуриятда 5 йиллик яшаш ва прописка қилиш учун 250 минг евро тўлашиши мумкин.

Хабарга кўра, инвесторлар доллар ва евро пулларидан ташқари Эрон Маркзий банки томонидан тасдиқланган ва тан олинган бошқа айрим мкамлакталар валютасини ҳам киритиш ижозатига эгалар.

Инвесторлар шунингдек банк, қурилиш ва бошқа соҳаларда сармоя киритиши мумкин.

 

Ёрлиқ