Эрон мудофаа вазири: Ироқ ҳукумати ва халқини қўллаб-қувватлаш Эроннинг принципиал сиёсатидир
Эрон Ислом Жумҳурияти мудофаа вазири Ироқнинг янги мудофаа вазирини табриклаш зимнида, икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий ва мудофаа ҳамкорликларни янада кенгайтириш ва уни мустаҳкамлашни таъкидлади.
Мудофаа вазирлиги умумий алоқалар бўлимининг тарқатган хабарига кўра, Эрон мудофаа вазири генерал Амир Хотамий Ироқнинг янги мудофаа вазири Нажоҳ Ҳасан Али Аш-Шимрий билан телефон орқали қилган сўҳбатида, Ироқ ҳукумати ва халқини қўллаб-қувватлаш Эрон Ислом Жумҳуриятининг принципиал сиёсати эканлигини баён этиб, Ироқнинг ривожланиши, барқарорлиги ва хавфсизлиги минтақа манфаатидадир,-деб таъкидлади.
Шунингдек, Эрон мудофаа вазири Ироқни Эрон билан маданий, ижтимоий ва мазҳабий эски муштаракликларга эга бўлган қўшни ва дўст мамлакат деб билди.
Генерал Хотамий ушбу мамлакатда хавфсизлик ва тинчликни барқарор этиш ва террористик гуруҳларни мағлубиятга учратишда Ироқ қуролли кучларининг уйнаган муҳим ролига ишора этиб, Ироқ халқи ўзининг қуролли кучлари билан фахрланиши лозим, чунки бу қаҳрамонлик ҳеч қачон ўнитилмайди,-деб эслатиб ўтди.
Ироқнинг янги мудофаа вазири Нажжоҳ Ҳасан Али Аш-Шимрий мазкур сўҳбатм чоғида террористик гуруҳлар билан қарши кураш олиб боришда Эрон Ислом Жумҳуриятининг қўллаб-қувватлаганини қадрлаб, икки дўст мамлакат, яъни Эрон ва Ироқ кўп муштарак манфаатларга эга ҳамда икки мамлакатнинг тинчлиги ва барқарорлиги ўзаро ҳамкорликларга боғлиқдир,-деб қўшимча қилди.