Эрон уранни юқори даражада бойитишни бошламоқда
(last modified Sun, 07 Jul 2019 08:43:28 GMT )
июл 07, 2019 13:43 Asia/Tashkent

Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Баржом ядровий келишувида ўз мажбуриятларини ижро этиш учун европаликларга берган 60 кунлик мўҳлатнинг охирга етишига ишора этиб, европаликлар Эрон Ислом Жумҳуриятининг талабаларини таъминлай олмаганлари боис Эрон Баржом ядровий келишувда ўзининг иккинчи босқичини бошлайди,-деб айтди.

Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Сайид Аббос Ироқчи бугун Эрон атом энергетикаси ташкилотининг наттоқи ҳамда давлат матбуот котиби билан ўтказилган матбуот анжуманида, Эрон уранни бойитиш консентрацияси ҳақида Баржом ядровий келишувда кўрсатилган бандларга бошқа риоят этмайди ва уранни юқори даражада кўпайтиради,-деб айтди.

Ироқчи Эроннинг ўз зиммасига олган мажбуриятларини қисқартириши Баржом ядровий келишувини сақлаб қолиш йўлида эканлигини баён этиб, агар европалик мамлакатлар Эрон истак-хоҳиши ва талабларини амалга оширмасалар, унда Теҳрон берилган 60 кунлик мўҳлат охирга етганидан кейин учинчи босқични бошлайди,-деб таъкидлади.

Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Америка санкциялари ва европаликларнинг ўз ваъдаларига амал қилмасликлари давом этаверса, Баржом ядровий келишувидан Эроннинг чиқиши сабабига айланиши мумкин,-деб қўшимча қилди. 

Шунингдек, Ироқчи МАГАТЭ ташкилоти ҳакамлар кенгаши йиғилишини ташкил этиш учун Американинг билдирган истагига ишора этиб, бир ҳазил бор ва бу ҳам бўлса, Баржом ядровий келишувидан чиққан америкаликлар ҳакамлар кенгаши йиғилишини ташкил этишни исташмоқда,-дея таъкидлади.  

Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Европа мамлакатлари, Россия ва Хитой Американинг бу талабига эътибор беришмади ва Америка бу арсада яккаланиб қолган,-деб қўшимча қилди.