Ҳизбуллоҳ ҳаракати Эрон Ислом республикасининг дипломатик ёрдамини қадрлади
(last modified Thu, 28 Nov 2024 10:40:45 GMT )
ноябр 28, 2024 15:40 Asia/Tashkent
  • Ҳизбуллоҳ ҳаракати Эрон Ислом республикасининг дипломатик ёрдамини қадрлади
    Ҳизбуллоҳ ҳаракати Эрон Ислом республикасининг дипломатик ёрдамини қадрлади

Ливан Ҳизбуллоҳи Ислом Инқилоби олий раҳбарининг қўллаб-қувватлаши ва Эроннинг Ливанда ўт очишни тўхтатиши бўйича дипломатик ҳаракатларини юқори баҳолади .

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, сионистик режимнинг Ливанга ҳужумларини тўхтатганидан сўнг Ҳизбуллоҳ исломий  қаршилик ҳаракати  Эрон Ислом Инқилоби олий раҳнамоси  Оятулоҳ Хоманаийга баёнот бериб, Эроннинг Ливан халқи ва ҳукуматига ўт очишни тўхтатиш бўйича кўрсатган дипломатик  ҳаракатлари ва қўллаб-қувватлашини олқишлади.

Ливан Ҳизбуллоҳи баёнотида шунингдек, қуйидагича келтирилган: Исроил режими армиясининг Ливан пойтахти Байрут шаҳрига тажовузи вазиятида ливанликлар Эрон Ислом республикасига барча соҳаларда исломий қаршилик кўрсатишини мутлақ қўллаб- қувватлагани ҳамда Эрон ТИВ раҳбари,  Эрон парламенти раиси  ва Исломий инқилоб олий раҳбари бош маслаҳатчисининг кетма-кет сафарлари туфайли ҳам миннатдорчилик билдиришади.

Сионистик режим Ливан ўртасидаги сулҳ битими 2024-йил 27 -ноябр чоршанба куни кучга кирди.

Ливан жабҳасидаги урушда сулҳни амалга ошириш билан бир вақтда, Исроил режими томонидан босиб олинган ҳудудларга ўтказилган сўнгги сўров натижалари сионистларнинг аксарияти бу режим Ҳизбуллоҳни мағлуб  эта олмаслигига ишонишини кўрсатади.

Ушбу натижаларга биноан  респондентларнинг 60 фоиздан огртиғи сионистик режими Ҳизбуллоҳ ҳаракатига қарши ғалаба қозонмаганини айтганлар. Мазкур натижаларга кўра респондентларнинг атиги 25,8 фоизи сионистик режими ғалаба қозонганига ишонишини  ва яна 13,4 фоизи эса бунга  ишончи комил эмаслигини ҳам билдирган.

Ливан жабҳасидаги оташкесим Исроил режимининг ички сиёсий доиралари томонидан кенг танқидларга учради ва улар бундай келишувни бу режимнинг муваффақиятсизлиги ва мағлубияти деб ҳисоблашмоқда.