Генерал Боқирий: Эрон қуролли кучлари душманнинг ҳар қандай ҳужумига жавоб беришга тайёр
Эрон қуролли кучлар бош штабининг қомондони Эрон Ислом Жумҳуриятининг қуролли кучлари душманнинг ҳар қандай сайъ-ҳаракатига жавоб қайтаришга тайёрдир,-деб айтди.
Генерал Муҳаммад Боқирий бугун Эрон қуролли кучлар бош штабининг ўринбосарини таништириш маросимида Эрон Ислом Жумҳурияти на урушдан қурқади ва на уни қабул қилади ва Эрон қуролли кучлари душманнинг эҳтимолий ҳар қандай тажовузига қатъийлик билан жавоб беради, -деб таъкидлади.
Генерал Боқирий Баржом ядровий келишувида Европа ва Америка ўз ваъдаларига риоят этмаганларига ишора этиб, агарчи европаликлар Баржом ядровий келишувига хилоф амал қилган бўлсаларда, аммо Эрон Ислом Жумҳурияти бир йил сабр-тоқат қилди ва дунё ҳукуматлари ва халқлари Эрон ўз мажбуриятларига қараб амал қилишини тушунишлари учун имконият берди, -деб қўшимча қилди.
Эрон қуролли кучлари бош штабининг қомондони шунингдек, дунё аҳли, айниқса Американинг ҳайратланиши сабабига айланган Исломий Инқилоб соқчилар корпуси ҳаво кучлари томонидан Американинг учувчисиз учоғини уриб туширганини эслатиб ўтиш зимнида, Эрон бугунги кунда ракета, денгиз ва ҳаво ҳужумларига қарши соҳада керакли қудратга эга ва ана шу масала душманнинг қудрати, яъни ҳаво ва ракета қудрати жиддий кескинликка юзмаюз бўлиши сабабига айланган,-деб таъкидлади.
Эрон қуролли кучлари бош штабининг қомондони халқаро сувларда сохта айбловлар билан Англия томонидан Эрон нефт танкерини ҳибсга олинишини душманнинг тажовуз қилган учувчисиз учоғига қарши Эрон қуролли кучларининг шижоат, шаффоф ва бевосита сайъ-ҳаракатига жавоб қайтариш деб билиб, бу сайъ-ҳаракат жавобсиз қолмайди ва муносиб макон ва замонда бу сайъ-ҳаракатнинг жавоби назарга олинади,-деб айтди.