Волейбол бўйича Эрон терма жамоаси 2019 йилги миллатлар лигасида 5 поғонани эгаллади
(last modified Sat, 13 Jul 2019 06:44:31 GMT )
июл 13, 2019 11:44 Asia/Tashkent
  • Волейбол бўйича Эрон терма жамоаси 2019 йилги миллатлар лигасида 5 поғонани эгаллади

Волейбол бўйича Эрон терма жамоаси 2019 йил миллатлар лигасида Франциядан ўтиб 5 ўринни эгаллади.

Волейбол бўйича Эрон терма жамоаси бугун бомдод вақтида Бразилия терма жамоаси билан учрашиб, 3:2 ҳисобда ютқазди ва 2019 йилги жаҳон чемпионлар лигаси ярим финалига чиқолмади. 

Эрон терма жамоаси бундан олдин миллатлар чемпионати премьер-лигасида 3 мағлубият ва 12-та ғалабани қўлга киритиб, иккинчи терма жамоа сифатида финал босқичига йўл олди. 

Шу тартиб билан Франция ва Эрон терма жамоаси финал босқичида мағлуб бўлиб, Эрон Франция терма жамоасига қараганда имтиёз нуқтаи назаридан юқори поғонани , яъни бешинчи ўринни эгаллади. Франция эса 6 поғонада қолди.