Америка Эрон мол-мулкини мусодира қилиш лойиҳасини тасдиқлади
(last modified Thu, 18 Jul 2019 06:45:03 GMT )
июл 18, 2019 11:45 Asia/Tashkent
  • Америка Эрон мол-мулкини мусодира қилиш лойиҳасини тасдиқлади

Америка Конгресси вакиллар палатаси Эроннинг 1,67 миллиард доллар маблағини мусодара қилиш лойиҳасини тасдиқлади.

Америка Конгресси вакиллар палатаси чоршанба куни кечаси бир лойиҳани тасдиқладиким, унда 1983 йилда Американинг Бейрутдаги денгиз кучлари қароргоҳида бомба портлаб кетиши натижасида қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига компенсация тўлаш учун Эрон пул активларини мусодира қилишни сўради.

Зикр этиб ўтилган лойиҳа Люксенбург банкида сақланаётган Эрон давлатининг 1,67 миллиард доллар пул активларини мусодира қилишни ўзига қамраб олади. 

Люксенбург суди март ойида Бейрутдаги потлашда қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига компенсация тўлаш мақсадида, Эрон Ислом Жумҳуриятининг пул активларини мусодира қилиш ва музлатиш учун Америка суд идораларининг амалга оширган сайъ-ҳаракатини халқаро қонунларга зид деб билиб, уни рад этган эди. 

Ёрлиқ