Руҳоний: Теҳрон-Бағдод ўтрасидаги барча томонлама муносибатлар кенгаймоқда
Эрон президенти Теҳрон-Бағдод ўртасидаги барча томонлама муносибатлар кунсайин кенгайиши учун тасирчан сайъ-ҳаракатлар давом этмоқда,-деб айтди.
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний душанба куни Ироқ бош вазири Одил Абдулмаҳдий бошчилигидаги Ироқнинг олий мартабали ҳайати билан Теҳронда ўтказилган йиғилишда ҳозирги шароитда Эрон ва Ироқ ҳамкорликлари ва алоқаларини ривожлантиришни аҳамиятли деб билиб, минтақада керакли даражада хавфсизлик ва барқарорлик ҳукмрон бўлмаган бир шароитда Теҳрон ва Бағдод ўртасидаги барча томонлама ҳамкорликлар ва алоқаларни ривожлантириш албатта, минтақадаги хавфсизлик ва барқарорликни кенгайтиришга катта тасир етказади,-деб қўшимча қилди.
Руҳоний Эрон Ислом Жумҳурияти минтақа ва бошқа мамлакатларда кескинликларни шиддат беришга мойиллик зоҳир этмаслиги ва ҳеч қачон уруш ва кескинликларни бошламаслигини баён этиш зимнида, Эрон тарих давомида Уммон денгизи,Ҳурмуз бўғози ва Форс кўрфазида кемаларнинг эркин ҳаракат қилиши ва хавфсизликни муҳофазат этувчи асосий мамлакат бўлган ва бўлади,-деб айтди.
Ироқнинг иқтисодий ва сиёсий расмийларидан ташкил топган олий мартабали ҳайат бошчилигида Теҳронга сафар қилган Ироқ бош вазири Одил Абдулмаҳдий бу йиғилишда Ироқ ва Эрон ўртасидаги ўзаро қардошлик, биродарлик ва дўстлик ҳис-туйғулари мустаҳкамдир,-деб айтди.
Абдулмаҳдий турли соҳаларда Ироқ ва Эрон ўртасидаги ҳамкорликларни ва алоқаларни кенгайтириш заруратига ишора этиб, икки миллат манфаатларини таминлайдиган келишувларни ижро этишни тезлаштириш йўлида сайъ-ҳаракат қилиш ва ўзаро муносибатларни ривожлантиришни муҳофазат этиш учун сайъ-ҳаракат қилишимиз лозим,-деб таъкидлади.
Ироқ бош вазири минтақада кескинликларни кенгайтириш учун айрим фитна-найрангларга ишора этиб, Ироқ ҳеч қачон Эронга қарши санкцияларнинг бир қисми бўлмаган ва бўлмайди ҳам,-деб айтди.