Эрон Англия нефт танкерини ҳибсга олиниши ҳақида хавфсизлик кенгашига мактуб йўллади
Эрон Форс кўрфазида " stena impero" Стена Имперо номли Англия нефт танкерини ҳибсга олиши натижасида Эроннинг БМТ-даги доимий намояндалиги хавфсизлик енгашига йўллаган мактубида бу ҳодисага тегишли айрим тафсилотларни баён этди.
Эрон телерадио кампанияси тарқатган хабарига кўра, бу мактубда бу нефт танкери 2019 йил 19 июл куни Ҳурмуз бўғозида Эроннинг балиқ овловчи кемаси билан тўқнашди ва унга катта зарар етказди. Бу тўқнашувда ярадор бўлган балиқчилар ва экипаш ходимларининг аҳволи оғирдир,-деб эълон қилинган.
Бу макутубда Англия нефт танкери бу ҳодисадан кейин Эрон масъулларининг берган огоҳлантришларига эътибор қаратмади. Ўзининг навигация тизимларини учириб, хавфли ҳаракатда ўз йўлини ўгартирди ва қочаётган вақтида Эрон денгиз кучлари томонидан ҳибсга олинди,-деб келтирилган.
Бу мактубда Ҳурмуз бўғозида денгиздаги хавфсизликни муҳорфазат этиш ва қонун ва тартибни барқарорлиги учун Эроннинг олиб борилган сайъ-ҳаракати зарур эди ва халқаро қонун қоидалар асосида амалга оширилган,-деб эълон қилинган.
Эроннинг БМТ-даги доимий намояндалиги ўзининг мактубида шундай ёзади: "Адлия расмийларининг дастурига биноан нефт танкерининг қонунбузарликлари, жумладан денгиз атроф-муҳити, Эрон баллиқчилик кемаси ва унинг экипажи ва балиқчиларига етказилган зараралар ҳақида текширув ишлари амалга оширилмоқда"
Эроннинг БМТ-даги доимий намояндалиги бу маълумотларга таяниб, "Стена Имперо" нефт танкери ҳақида хавфсизлик кенгашига Англиянинг ёзган мактубидаги иддаоларни рад этди.