Оятулло Хотамий: Денгиздаги қароқчилик Англиянинг Эрон халқига нисбатан жиноятларидан биридир
(last modified Fri, 26 Jul 2019 12:17:39 GMT )
июл 26, 2019 17:17 Asia/Tashkent
  • Оятулло Хотамий: Денгиздаги қароқчилик Англиянинг Эрон халқига нисбатан жиноятларидан биридир

Теҳрон жума намозининг хатиби деди: Гибралтар буғозида Эрон нефт тенкерининг Англия томонидан ҳибсга олиниши мустабид қари тулкининг Эрон халқига нисбатан кенг қамровли жиноятларини эслатади.

Теҳрон жума намозининг ҳафталик хутбаларида оятулло Саййид Аҳмад Хотамий илова қилди: Англиянинг мелодий 19- ва  20-асрларда Эрон мамлакатини бӯлакларга парчалаб ташлашга қаратилган найранглари, Эроннинг табиий бойликларини талон-тарож қилиш, зӯравонлик йӯли билан ӯз фойдасига имзоланган шартномалар, икки жаҳон уруши йилларида Эронда қаҳатчилик ва юзминглаб одамларнинг ӯлимига замина яратиш, Исломий Инқилоб жараёнига дахолат қилиб, Эрон халқини бостириши, Эронга қарши коалиция тузиш ва золимларча санкциялар жорий қилиш ишида Америка билан ҳамкорлик каби Эрон халқига қарши кенг қамровли жиноятлари мустабид қари тулкининг найранглари ҳисобланади.

Теҳрон жума намозининг муваққат имоми шунингдек,  Эрон осмонида жосуслик қилаётган Американинг энг замонавий учувчисиз учоғининг уриб туширилиши ҳамда Ҳурмуз бӯғозида Англия нефт танкерининг ҳибсга олиниши дунё аҳлига Эрон қуролли кучларининг қудратини кӯрсатганлигини таъкидлади. 

У фаластиндаги Ҳаммос ҳаракати ҳайъатининг Инқилобнинг муаззам раҳбари билан учрашганига ишора қилиб, деди: сионистлар фаластин муаммосини одамлар зеҳнидан ӯчириб ташлаш учун сай-ҳаракат қилишади, аммо Эроннинг бу масаладаги қарашлари ниҳоятда жиддийдир.

Оятулло  Хотамий Нигерия Исломий ҳаракатининг бошлиғи шайх Иброҳим Закзокийнинг ҳаёти хавф остида эканлигига ишора қилиб, деди: Саудия ва сионистик режимлар Нигерия давлатининг шайх Закзокий ва унинг умр йӯлдошини зиндонда сақлаш каби ғайриинсоний ҳаракатларини яширинча қӯллаб-қувватламоқдалар.Улар бу қилмишларининг хавфли оқибатини ӯйлаб кӯришлари керак.