Эроннинг оғир атлетика бўйича намояндаси Рио 2016 паралимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритди
(last modified Thu, 15 Sep 2016 07:31:13 GMT )
сентябр 15, 2016 12:31 Asia/Tashkent
  • Эроннинг оғир атлетика бўйича намояндаси Рио 2016 паралимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритди

Эроннинг оғир атлетика бўйича намояндаси Рио 2016 паралимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритди

Эроннинг оғир атлетика бўйича намояндаси Рио 2016 паралимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритди. Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Рио 2016 паралимпия ўйинларининг еттинчи кунидаги мусобақаларда ва оғир атлетика бўйича мусоқабаларнинг охирги кунида Эронлик Сиёманд Раҳмон 107 килограм вазндаги гуруҳда 270 килограм вазндаги тошни биринчи ҳаракатдаёқ кўтаришга муваффақ бўлди ва Паралимпия рекордини ўз номига қайд этиб олтин медални қўлга киритди. 

Сиёманд Раҳмон иккинчи кўтаришда 300 килограм вазндаги тошни бир ҳаракатда кўтариб рекордни ўрнатди. Бунгача Сиёманд Раҳмон жаҳон рекордини Бирлашган араб амирлигида 296 килограмм вазнда қўлга киритган эди. Сиёманд Раҳмон учинчи ҳаркатда 305 килограммга бюртма берди ва ушбу оғирликдаги тошни ҳам бемалол кўтарди ва жаҳон рекордини бошқатдан ўрнатди.  

Жаҳон паралимпиясида энг қудратли спортчи тўртинчи ҳаракатида 310 килограмм оғирликдаги тошни кўтариб жаҳон рекордини яна бир бор қўлга киритди.