Россия ва Эрон ўртасида ҳарбий ҳамкорлик келишуви имзоланди
(last modified Tue, 30 Jul 2019 06:04:55 GMT )
июл 30, 2019 11:04 Asia/Tashkent
  • Эрон армияси денгиз кучлари қомондони адмирал Ҳусейн Хонзодий
    Эрон армияси денгиз кучлари қомондони адмирал Ҳусейн Хонзодий

Эрон Ислом Жумҳурияти армияси денгиз кучлари қомондони Эрон ва Россия ўртасида ҳарбий ҳамкорликлар шартномаси имзолангани ҳақида хабар берди.

Санкт-Петербургга сафар қилган Эрон армияси денгиз кучлари қомондони адмирал Ҳусейн Хонзодий Россия билан ҳарбий ҳамкорликлар келишувини имзолашдан мақсадни икки томонлама ҳамкорликларни кенгайтириш деб баҳолади ва биринчи марта Москва ва Теҳрон ўртасида ҳарбий ҳамкорликларнинг энг олий даражасини намоён этадиган бундай келишув имзоланди,-деб айтди.   

Эрон армияси денгиз кучлари қомондони исзоланган келишувга асосан Эрон ва Россия яқин келажакда Ҳинд океани минтақасида ҳарбий тактик машғулотлар ўтказади,-деб таъкидлади.

Эрон армияси денгиз кучлари қомондони адмирал Ҳусейн Хонзодий шанба куни Россия денгиз кучлари куни муносабати билан олий мартабали ҳарбий ҳайат билан Санкт-Петербургга сафар қилди. 

 

Ёрлиқ