Чет элликлар инвестиция киритиш орқали Эронда яшаш ҳуқуқини олишлари мумкин
(last modified Tue, 30 Jul 2019 07:10:28 GMT )
июл 30, 2019 12:10 Asia/Tashkent
  • Эрон Ислом Жумҳурияти ички ишлар вазири Абдурризо Раҳмоний Фазлий
    Эрон Ислом Жумҳурияти ички ишлар вазири Абдурризо Раҳмоний Фазлий

Эрон Ислом Жумҳурияти ички ишлар вазири чет элликлар инвестиция киритиш орқали Эронда беш йил яшаш ҳуқуқини олишлари мумкин,-деб эълон қилди.

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Абдурризо Раҳмоний Фазлий Теҳронда душанба куни аср пайтида, чет эллик ҳар бир фуқаро 250 минг доллар сармоя киритса, Эронда 5 йил яшаш ҳуқуқини олиши мумкин,-деб айтди. 

Эрон ички ишлар вазири хорижий инвестицияларни жалб этиш учун бу вазирликнинг олиб бораётган сайъ-ҳаракатларига ишора этиб, Эронда хорижий фуқароларга яшаш учун рухсат бериш шароити осонлаштирилади,-деб айтди. 

Раҳмоний Фазлий ўз нутқининг бошқа бир қисмида Эронга қарши барча фитна-найранглар ва босимларга қарамай иқтисодий ва хавфсизлик нуқтаи назаридан Эрон вазъияти муносиб ва қулай шароитларга эгадир,-деб таъкидлади.