Зариф: менга қарши жорий этилган санкцияларнинг ҳеч қандай тасири йўқ
-
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф
Эрон ташқи ишлар вазири Американинг жорий этган санкциялари ҳеч қандай тасир етказмайди деб тавсиф этди.
Муҳаммаджавод Зариф бугун бомдод вақтида унинг исми Америка санкциялари рўйхатига киритилишига аксиламал кўрсатиб, ўзининг Твиттер саҳифасида АҚШ унинг исмини санкциялар рўйхатига киритишининг сабаби шундаки бутун дунё бўйлаб Эроннинг энг асосий вакилидир,-деб ёзди.
Эрон ташқи ишлар вазири бу факт (Эрон ҳукуматининг асосий вакили) шундай оғирми деган саволга жавобан Американинг санкциялари у ва унинг оила аъзоларига ҳеч қандай тасир етказмайди, чунки Эрондан ташқарида ҳеч қандай бойлиги ва ҳеч қандай манфаати йўқ,-деб таъкидлади.
Эрон ташқи ишлар вазири Америка мени ўз дастурларига қарши катта таҳдид деб билишидан хурсандман,-деб айтди.
Америка ташқи ишлар вазирлиги ўз санкциялари давомида пайшанба куни (Теҳрон вақти билан) Эрон ташқи ишлар вазири номини санкция эълон қилинган шахслар рўйхатига киритди.
АҚШ ташқи ишлар вазирлиги Зарифнинг Америкага қилган охирги сафари ва Американинг ОАВ -лари билан қилган сўҳбатидан кейин бундай сайъ-ҳаракатни амалга оширди.
Америка ташқи ишлар вазири Майк Помпео Эрон ташқи ишлар вазирининг Нью-Йоркдаги АҚШ ОАВ-лари га берган интервюларидан ғазабга келганини изҳор этди.