Зарифга қарши санкция қӯллаш Американинг Эрон дипломатияси қаршисида ожизлигини намойиш этди
Трамп бошчилигидаги Америка давлати Эронга нисбатан босимларни янада кучайтириш сиёсатини илгари суриб, Исломий жумҳуриятга қарши бир томонлама, кенг қамровли золимларча санкцияларни жорий қилган. Трамп давлати бу билан чекланмай, эндиликда шахсларга нисбатан санкция жорий қилиш ишини ҳам бошлаб юборди.
Бугун, яъни 1 август куни Америка Молия вазири Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зарифнинг исмини санкция жорий қилинган шахслар руйхатига қӯшди. Бу қилмишларига Америка давлати: "Зарифнинг Исломий Инқилоб Муаззам раҳбарига бевосита ёхуд билвосита бӯйинсуниши"ни далил келтирган.
Зариф бу воқеага ӯзининг твиттер саҳифасида шундай аксиламал кӯрсатди: ғаразли лойиҳа ва мақсадларингни амалга ошириш йӯлида мени улкан таҳдид деб билганингиздан миннатдорман. Америка менга "Бутун дунёда Эроннинг наттоғи" сифатида санкция жорий этганини айтаяпти. Ҳақиқатни тан олиш шунчалик оғриқлими?
Зариф ӯзи ва оила аъоларидан бирортаси Эрондан ташқарида мол-мулк ва банк ҳисобларига эга эмаслигини таъкидлаб, деди: Эрон менинг бор ҳаётимдир!
Вашингтоннинг Зарифга қарши санксия жорий қилиши барча халқаро қонунлар ва дипломатик одобга зиддир. Америка бу қилмиши билан Зарифнинг ташрифлари ва халқаро ташкилотлар ҳамда бошқа мамлакатларнинг раҳбарлари билан маслаҳатлашувларини чеклаш орқали Эроннинг ӯз ҳақини талаб қилиш садоси дунёга эшитилиши ҳамда Вашингтоннинг ғайриинсоний ва ғайриқонуний амаллари фош бӯлишининг олдини олмоқчи.
Мантиқий жиҳатдан Зарифга нисбатан санкция эълон қилиниши Вашингтоннинг Теҳрон дипломатик қудрати наздида довдираб қолгани нишонасидир. Трампнинг якравлиги ва ҳатто илтимосларига қарамай, Эрон Америка билан музокара ӯтказишга рози бӯлмади.
Эрон Ташқи ишлар вазирига нисбатан санкция жорий қилиниши муносабати билан номи ошкор бӯлишини истамаган Америка давлатининг мулозимларидан бири шундай ёзади: Трамп музокара қилиш тарафдори. Аммо унинг давлати қарши томон қарор қабул қила оладиган бӯлишини истайди. Зариф эса бунақа эмас.
Америкалик мулозимнинг бу гапи таҳлилчиларнинг таажжубига сабаб бӯлди. Америка Ташқи ишлар вазирининг собиқ маслаҳатчиси Роберт Ҳонтр америкалик мулозимнинг Зариф ҳақидаги фикрига қарши деди: Ростданам Зариф Трамп давлати нуқтаи назаридан "мустақил қарор қабул қилолдмайдиган" ҳамда Эроннинг ҳақиқий қудрати вакили эмас экан нега унга нисбатан санкция жорий қилишди? Бу ахир, бемаъниликку?!
Айрим Америка сиёсатчиларининг фикрича Зарифга нисбатан санкция эълон қилинишидан мақсад Эрон дипломатиясини заифлаштириш ва уни музокара ӯтказишга кӯндиришдир.
Трампнинг олдиндан шарт қӯймасдан музокара қилиш ҳақидаги иддаоларига аксиламал кӯрсатган Америка Ташқи ишлар вазирлигининг собиқ мулозими Ванди Шарман твиттер саҳифасида ёзди: Трамп давлатининг Муҳаммаджавод Зарифга нисбатан санкция эълон қилиши дипломатияга кӯмаклашмайди.
Американинг айрим собиқ мулозимлари Эрон Ташқи ишлар вазирига нисбатан санкция эълон қилинишини хавфли оқибатларни келтириб чиқарадиган амал, дея баҳолашган. Америка Ташқи ишлар вазирлигида Эрон ядровий келишуви(Баржом)га доир масалаларнинг собиқ уйғунлаштирувчиси Ҳорт Бланг Муҳаммаджавод Зарифга нисбатан санкция эълон қилгани учун айрим Америка давлат мулозимларини танқид қилиб, уларни ахмоқ, хавфли ва ёлғончи деб атади.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Трамп давлати Муҳаммаджавод Зарифга нисбатан санкция жорий қилиб, Американинг зӯравонлик сиёсатларига қарши иқтидорли кураш олиб бораётган Эроннинг қаршисида ӯзининг довдираб қолганини намойиш этди.