Зариф: Баржом келишувидаги масъулиятларига амал қилишни чеклаш тӯғрисидаги кейинги қадамлар қӯйилади
-
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф
Эрон ташқи ишлар вазири ҳозирги вазъиятда Баржом келишувидаги масъулиятларига амал қилишни чеклаш тӯғрисидаги учинчи қадамлар ижро этилади
Мажлис ахборот агентлигининг бугун тарқатган хабарига кўра, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Баржом ядровий келишувидаги мажбуриятларни ижро этиш ёки уни ижро этмаслик Эрон Ислом Жумҳуриятининг ҳаққи эканлигини баён этиб, Баржом ядровий келишувининг муштарак комиссиясига аъзо мамлакатларнинг барчаси шундай хулосага келишганким, Америка нотинчликларнинг сабабига айланган,-деб айтди.
Зариф ядровий келишув имзоланганидан кейин Эроннинг талаб ва истаглари шаффоф ва аниқ эди ҳамда Баржомдан кенгроқ умиди йўқ эди, аммо агар бу халқаро келишув бошқалар томонидан тўлиқ бажарилмаса, унда Эрон ҳам шундай йўл тўтади,-деб таъкидлади.
Эрон ташқи ишлар вазири Эроннинг Баржом ядровий келишувидаги мажбуриятларини қисқартириш тўғрисидаги учинчи қадамини ижро этиш учун 4+1 гуруҳига аъзо айрим мамлакатларнинг талабларига ишора этиб, бу ҳақда қарор қабул қилиш Эрон Ислом Жумҳуриятининг ихтиёридадир ва агар Баржом келишувидаги мажбуриятларни хорижий томонлар ижро этмасалар, унда ушбу қадам олдинги қадамлардек албатта қуйилади,-деб қўшимча қилди.