Эронда сунъий суяк ишлаб чиқарилди
август 03, 2019 16:08 Asia/Tashkent
Эроннинг Шаҳид Биҳиштий медицина институтининг тадқиқотчилари 3D принтерлар технологиясидан фойдаланиб сунъий суяк ишлаб чиқаришга муяссар бўлишди.
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эронда ишлаб чиқарилган сунъий суяк бугун Теҳронда намойишга қуйилган маҳаллий тадқиқотчиларнинг 10 йиллик сайъ-ҳаракатларининг самарасидир.
Ҳозирги кунга қадар ушбу технология ёрдамида бешта жағи шикастланган бемор ва оёғи нуқсони бор бир нафар бемор даволанишган.
Суяк нуқсонлари турли сабаблар, жумладан туғма, ўсма, саратон ва бахтсиз ҳодиса сабабли юзага келади ва кўп ҳолатларда шикастланган суяк организм механизми томонидан қайта тикланмайди ва суякни пайвандлашни талаб этади.
Ёрлиқ