Эрон мудофаа вазири: Америка минтақа нотинчликларининг асосий омилидир
Эрон мудофаа вазири Қатар, Уммон ва Қувайт мудофаа вазирлари билан телефон орқали қилган сўҳбатида, кемалар ҳаракати хавфсизлигини таминлаш баҳонаси билан Американинг ташкил этаётган коалицияси минтақада нотинчликларнинг кенгайиши сабабига айланади,-деб айтди.
Эрон муудофаа вазирлиги жамоатчилик алоқасининг бугун тарқатган хабарига кўра, Эрон мудофаа вазири генерал Амир Ҳотамий телефон орқали қилган бу сўҳбатида, Америка минтақа нотинчликларининг асосий омили эканлигини таъкидлаш зимнида, минтақа хавфсизлиги Форс кўрфазидаги қўшни мамлакатлар ва Эроннинг муштарак вазифасидир ва минтақа мамлакатлари бу ҳақда музокара қилишлари лозим,-деб айтди.
Генерал Ҳотамий қўшни мамлакатлар билан алоқаларни кенгайтириш Эроннинг мудофаа ва хорижий сиёсатининг асосий усули эканлигини баён этиб, ҳар бир мамлакатдаги нотинчликлар ёки минтақа мамлакатларига қарши амалга оширган ҳар қандай сайъ-ҳаракат Эрон Ислом Жумҳурияти учун қабул қилиб бўлмайдиган масаладир ва минтақа бегона кучларнинг ҳузур топиш майдонига айланмаслиги керак,-деб таъкидлади.
Қатар мудофаа ишлари бўйича маслаҳатчи вазири ва бош вазир ўринбосари Холид бин Муҳаммад Абдуллоҳ Ал-Атия Эрон мудофаа вазири билан қилган сўҳбатида, минтақа хавфсизлиги Форс кўрфазидаги мамлакатлар томонидан таминланиши лозим ва Эрон Ислом Жумҳурияти Форс кўрфазининг хавфсизлигини таминлаш ва уни муҳофазат этиш учун ўта муҳим мамлакат ҳисобланади,-деб таъкидлади.
Қувайт мудофаа вазири ва бош вазирнинг биринчи ўринбосари Шайх Носир Сабоҳ Ал-Аҳмад Ас-Сабоҳ ҳам икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга урғу бериб, Эрон минтақанинг барқарорлиги ва тинчлигини муҳофазат этишда тасирчан ва белгилайдиган мавкени эгаллайди,-деб айтди.
Уммон мудофаа вазири Бадр бин Саъуд Ҳориб ал-Бусаъидий ҳам Эрон мудофаа вазири билан қилган бу сўҳбат чоғида, минтақа мамлакатлари минтақа сувларининг хавфсизлигини муҳофазат этишда иштирок этишлари, икки мамлакат, айниқса Ҳурмуз бўғози хавфсизлигини муҳофазат этишда Эрон ва Уммон денгиз кучларининг яқин ҳамкорликларини давом эттириши зарурлигини таъкидлади.