Генерал Боқирий: Кашмирдаги вазият исломий мамлакатларни хавотирга солмоқда
Эрон қуролли кучлари бош штаби раиси Кашмир минтақасидаги сўнгги вазиятдан хавотирланиш билдирди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун Эрон қуролли кучлари бош штаби раиси генерал Муҳаммад Боқирий Покистон армияси пиёда кучлари қўмондони генерал Қамар Жовид Божво билан телефон орқали суҳбатида, Кашмир минтақасидаги ҳарбий ҳатти-ҳаракатлар вазиятни янада мураккаблашишига олиб келди деб айтди.
Генерал Боқирий тинчлик йўллар билан Кашмир ҳодисалари ва вазиятини бошқаришга алоҳида эътибор қаратишни таъкидлаб, томонларни бу минтақа тақдири борасида шошмасдан қарор чиқаришлари ҳамда халқ истак хоҳишларини инобатга олиб амал қилишларига умид қиламиз дея изоҳлади.
Эрон қуролли кучлари бош штаби раиси шунингдек Эрон ва Покистон қўшма чегараларининг хафсизлик вазиятига тўхталиб,Покистон армияси пиёда кучлари қўмондони билан икки мамлакат хавфсизлик ва ҳарбий алоқалари борасида фикр алмашди.
Покистон армияси қўмондони ҳам Эрон ислом жумҳуриятини Кашмир мусулмонларига алоҳида эътибор бераётганини олқишлаб, қўшма чегаралар вазиятини яхшилашни таъкидлаб, Покистон давлати ҳам Эрон билан муштарак чегаралари хавфсизликига кафолат бериш учун бор кучини ишга солади деб аниқлик киритди.
-
Генерал Боқирий: Эрон қуролли кучлари душманнинг ҳар қандай ҳужумига жавоб беришга тайёр
-
Кашмир баҳсли минтақасида Покистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари ўртасида жиддий тўқнашув бўлиб ўтди