август 11, 2019 15:11 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Ҳиндистон ва Покистон давлатлари Кашмирдаги нотинчликларни олдини олишлари зарур

Эрон президенти Покистон бош вазири билан телефон орқали суҳбатларида Теҳрон давлبти Ҳиндистон ва Покистон давлатларини ўзларини тийишлари билан Кашмирдаги нотинчлиликларнии кенгайиши ва кўп одамларни қурбон бўлишини олдини олишга чақиради деб айтди.

Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  Покистон бош вазири Имрон Хон билан телефон орқали суҳбатларида  Ҳиндистон ярим оролидаги хавфсизликни Теҳрон учун катта аҳамиятга эга бўлганини таъкидлаб,  Теҳрон  минтақада тинчликни ўрнатиш ва мусулмон халқлар ҳуқуқини тиклаш йўлида бор куч- қудратини ишга солади деб маълум этди.

Ҳасан Руҳоний Эрон ва Покистон давлатларини ҳардоим иккита дўст, қўшни ва биродар эканлигини эслатиб, Эрон давлати ҳардоим минтақадаги нотинчликларни олдини олишга ҳаракат қилган ва Кашмирдаги мусулмон халқлар ҳам  ўз манфаатлари ва ҳуқуқидан фойдаланиб тинч ва осойишта ҳаётга эришишга уринишлари лозим деб қўшимча қилди.

Руҳоний ўз сўзларида Кашмир масаласини ҳеч қачон ҳарбий йўл билан ҳал қилиб бўлмайдигани ва ушбу масалалар фақат дипломатик йўллар орқали ҳал этилишини таъкидлади.

Покистон бош вазири Имрон Хон ҳам бу суҳбатда Эрон ва Покистон алоқаларини дўстона ва биродарлик асосида эканлигига тўхталиб,  Покистон давлати минтақада кескинликларни авж олиши ва Кашмирдаги бегуноҳ инсонларни ўлдирилишдан хавотирдадир. Эрон давлати ҳам минтақа ва ислом дунёсидаги муҳим мамлакат сифатида, Кашмир муаммоларига ечим топишда муҳим рол ўйнаши мумкинлигини баён қилди.

 

Ёрлиқ