август 15, 2019 11:01 Asia/Tashkent
  • Адмирал Хонзодий: Форс кўрфазида риёкорлик  ва ўзбошимчалик қилиш даври ўтиб кетган

Эрон армияси денгиз кучлари қўмондони минтақдан ташқари келган қудратларни огоҳлантириб, Форс кўрфазида риёкорлик ва ўзбошимчалик қилиш даврасини ўтиб кетгани ва душманлар зудлик билан минтақани тарк этишлари зарурлигини айтди.

Кеча Эрон армияси денгизчилари қўмондони адмирал Ҳусейн Хонзодий Кеш оролида ўтказилган дунё ҳарбийларининг ғаввосилик /шўнғиш/ бўйича халқаро мусобақанинг якунланиши маросимида сўзлаган нутқида, АҚШ, Англия, сионистик режими ва уларнинг иттифоқчилари  денгиз бўйича исломий муқовимат фронтини шаклланиш ва ҳамжиҳат бўлиш ҳолида эканлигини ҳамда минтақа бойликларни талон- тарож қилиш даврини ўтиб кетганини била олишлари керак деб эълон қилди.

Эрон армияси денгиз кучлари қўмондони дунё армиялари ўртасида ғаввослик мусобақасини ўтказилгани ва дунёнинг 14 минтақаларидаги мамлакатлар армиялари вакилларини Эронга келишганига ишора қилиб,  душманнинг фитна солувчи ҳатти- ҳаракатлари билан бир пайтда  дунё ҳарбийларининг ғаввослик гуруҳлари, ғайрат ва ҳиммат билан ифтихорли ҳаракатларини Форс кўрфази қалбида яъне Кеш оролида намойиш этдилар дея изоҳлади.

Эслатиб ўтамиз, дунё ҳарбийларининг 2019 ғаввослик /шўнғиш/ мусобақаларининг 4- чи босқичи дунёнинг 14 минтақаси мамлакатлари вакиллари иштирокида 4-14 август кунлари Эроннинг Форс кўрфазидаги чиройли ороли -Кешда бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақаларда  Эрон армиясининг ғаввослик гуруҳи Россия ва Хитойдан кейин 3 -чи ўринни эгаллади.

 

Ёрлиқ