Озод этилган Эрон нефт танкери Гибральтар бўғозидан чиқди
Озод этилган Эрон нефт танкери Гибралтар бўғозидан чиқиб ўз йўлини давом эттирмоқда.
Спутник сайтининг хабар қилишича, эндиликда Эрон байроғи остида "Денгиз Адриан" и номини олган Эроннинг " Грис 1" нефт танкери бир ой қўлга олингани ҳамда Гибралтар бўғозини тарк этиш ижозатини олганидан кейин мазкур минтақани тарк этди.
Испания ТИВ раҳбари Josep Borrell бу нефт танкери Эрон нефтини экспорт этилиши йўлига тўсиқ яратишга уриниб келаётган, АҚШ давлати томонидан қўлга олинганди деб эълон этди.
Гибралтар маҳаллий давлати ҳам Вашингтон давлати айрим иддаолар асосида ҳатто сўнгги дақиқаларда ҳам Эрон нефт танкерини озод этмасликни талаб қилганди деб маълум этди.
Аммо АҚШ ва Британиянинг ноқонуний талаблари ва ҳатти-ҳаракатлари билан бир пайтда, пайшанба куни Гибралтар олий суди Эрон нефт танкерини зудлик билан озод қилишга ҳукм чиқарди.