Шамхоний: Эрон АҚШ босимларига таслим бўлмайди
(last modified Tue, 20 Aug 2019 07:14:45 GMT )
август 20, 2019 12:14 Asia/Tashkent
  • Шамхоний: Эрон АҚШ босимларига таслим бўлмайди

Эрон миллий хавфсизлиги бўйича олий кенгаши котиби, Эрон АҚШ босимларига таслим бўлмайди деб айтди.

Али Шамхоний  " ЭН БИ СИ Нюс" телеканалига берган интервьюсида, АҚШнинг тажовузкор ва минтақадаги кескинликларнинг асли сабабчиси эканлигини таъкидлаб,   исломий жумҳуриятни халқ томонидан ҳимоя этилаётгани туфайли, Эронга қарши АҚШнинг барча босимлари ва фитналари ўтган қирқ йил мобайнида мағлубиятга учраган деб изоҳлади.

Эрон миллий хавфсизлиги бўйича олий кенгаши котиби Эрон давлатини минтақа, айниқса Ироқ ва Суриядаги террорчи гуруҳларга қарши курашдаги саъй- ҳаракатларига тўхталиб, АҚШ таблиғотларининг аксича Эрон минтақада тинчлик ва осойишталикнинг асли кафилидир ва террорчи гуруҳларни йўқ қилишда асосий рол ўйнаб келмоқда дея изоҳлади.

Шамхоний шунингдек, Эрон ядровий қурол пайида эмас, чунки бундай қуроллар ислом дини нуқтаи назаридан ҳаромдир ва ядровий қуролга эга бўлган сионистик режим  учун бу қуролар ҳеч қанадй хавфсизлик келтирмаган деб қўшимча қилди.

Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби  ўз интервьюсида, АҚШ Эронга қарши ҳарбий  ҳуужмларни бошлаганида Эрон турли абзаллар билан АҚШ ва минтақадаги унинг иттифоқчиларини ўта оғир вазиятга дучор этади деб аниқлик киритди.