Зариф: Европа давлатлари ядровий келишувдаги мажбуриятларига амал қилмаётир
Эрон ТИВ раҳбари Теҳрон давлати ядровий келишувга риоя қилаётганини таъкидлаб, Европа давлаталари илгаригидек ўз мажбуриятларига амал қилмаётир деб айтди.
Бугун Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф SIPRI -Стокгольмнинг тинчлик ўрганишлари бўйича халқаро муассасасида сўзлаган нутқида, томонлар мажбуриятлари хусусида ядровий келишувни имзоланган томонлари учун мўлжалланан механизмларга тўхталиб, АҚШ давлати бу келишвдан ўз манфаатига суистеъмол қилиши мумкин эмас деб айтди.
Зариф шунингек Эроннинг ядрровий келишувдаги мажбуриятларини камйтириш учун уччинчи босқичини амалга оширилишига ишора қилар экан, бу одим олдинги босқичларига кўра жиддийроқ эканлигига шубҳа йўқ деб изоҳлади.
Эрон ТИВ раҳбари Форс Кўрфазида АҚШ ва Европа коалицияси иштирокига ишора қилиб, Эрон кемалари Гибральтар бўғозида қўлга олиниши ҳамда Эрон халқига қарши иқтисодий урушни давом этганига қадар, улар Форс Кўрфазида хавфсизликни таъминлашда қодир бўлишмайди деб қўшимча қилди.
Зариф шунингдек, Эрон давлати Форс Кўрфази ва Уммон денгизида 1500 километр сув чегараларига эгадир ва ҳеч бир флот ва ё армия бу минтақа хавфсизлигини тиклашга қодир эмас деб аниқлик киритди.
У Арабистон ва бошқа айрим минтақадаги режимлар томонидан қурол сотб олиш ҳажмини оширилаётганини таъкидлаб, минтақа хавфсизлигини сотиб бўлмайди деб эълон қилди.