Зариф Помпеога хитобан: " маданиятли" деган сўз маъносини биласан-ми ўзи?
Эрон ТИВ раҳбари АҚШ ташқи ишлар вазирига " маданиятли " деган сўз маъносини билишини сўраб, " маданиятли" дегани бегуноҳ инсонларни ўлдириш учун тўй маросимларни нишонга олиш мақсадида учувчисиз учоқлардан фойдаланиш маъносини англатади ми? деган саолв оҳангидаги изҳоротини баён қилди.
Жума куни АҚШ ТИВ раҳбари Майк Помпео Эрон давлатини ядровий келишувдаги мажбуриятларини камайтиришнинг учинчи қадамини қўйганига кўрсатган аксиламалида Твиттер саҳифасида, Англия, Франция , Германия, ҳамда дунёдаги маданиятли халқлар Эроннинг ядровий масалалардаги "сохтакорлик"ларини тўхтатиш учун қатъий чоралар кўришади деб ёзди.
Кеча Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Твиттер саҳифасида Помпеони ушбу баёнотига кўрстаган акисламалида, " маданиятли" дегани эркин сувларда денгиз қароқчилигини амалга ошириш маъносидадир -ми, ё ноинсоний урушларни йўлга қўйиш учун минтақага қурол яроқларни олиб келиш маъносидни англатади -ми деб таъкидлади..
Эрон ТИВ раҳбари ўз сўзларида маданиятли халқ асрлар давомида ҳеч бир мамлакатга ҳужум қилмаган минглаб йиллик тарихга эга халқ эмас ми? деб қўшимча қилди.
Эрон ислом жумҳурияти бир йил давомидаги стратегик сабр-чидамлик ҳамда талаблари амалга оширилмаганидан кейин ядровий келишувдаги 26, 36 чи моддалар асосида бу келишувдаги айрим мажбуриятларини камайтиришга бошлади.