Руҳоний: АҚШ давлати урушқоқликка асосланган сиёсатларини тўхтатиши лозим
Эрон ислом жумҳурияти президенти душманларнинг бор куч- қудрати билан босимлар ўтказаётгани қаршисида Эрон халқининг стратегиясини тура олиш ва муқовимат кўрсатишдан иборат эканлигини таъкидлаб, АҚШ давлати урушқоқликни четга қўйиб, босим ўтказишдан воз кечиши лозим деб айтди.
Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний давлат делегация йиғилишида тинч мақсаддаги ядровий технологиядан фойдаланишни Эрон давлатининг мантиқи ва принсипи эканлигига тўхталиб, ядровий келишувда ҳам мажбурият қаршисида мажбуриятга амал қилиш Эрон принсипи эди ва ядровий келишудаги бошқа томонлар ўз мажбуриятларига амал қилган ҳолда, Эрон ҳам амал қилади деб изоҳлади.
Эрон ислом жумҳурияти президенти ўз сўзларида ядровий келишувдаги Эрон мажбуриятларини камайтиришининг учинчи қадамини энг муҳим одим ва босқич бўлгани ва олдинги қадамлар билан таққослаш мумкин эмаслигини баён этар экан, лозим бўлганда келажакда ҳам Эорон бошқа қадамлар ташлашга тайёрдир деб аниқлик киритди.
Ҳасан Руҳоний шунингдек бугунги кунда Эрон ислом жумҳурияти сиймосини бутун дунёда муътадил сиёсатга эга ва тинчликсевар давлат сифатида танилганини таъкидлаб, Эрон ҳеч қачон уруш, санкция ва тажовузларни бошлагани йўқ ва ҳеч бир мажбуриятини бузгани ҳам йўқ, аммо келишувнинг бошқа томонлари ўз мажбуриятларига риоя этмай уни бузиб келишмоқда деб эълон этди.