Нью-йоркда Эрон президенти ва Германия канслери ўртасида учрашув бўлиб ўтди
(last modified Wed, 25 Sep 2019 07:35:33 GMT )
сентябр 25, 2019 12:35 Asia/Tashkent
  • Нью-йоркда Эрон президенти ва Германия канслери ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Кеча Нью-йоркдаги БМТ Бош Ассамблеяси 74 -чи сессияси доирасида Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ва Германия канслери Ангела Меркель учрашиб, турли масалалар жумладан Халқаро ядровий келишувни нажот бериш масаласи юзасидан фикр алмашдилар.

Эрон президентлик идораси маълумотлар марказининг хабар қилишича, Ҳасан Руҳоний бу учрашувда  Германия давлатини ҳардоим Эрон учун муҳим шерик эканлигига ишора қилиб,  икки мамлакат ўртасидаги дўстона ва анъанавий алоқаларни давом эттириш зарурлигини қўшимча қилди.

Эрон президенти шунингдек АҚШни   ядровий келишувни бирёқлама тарк этгани ортидан бу келишвнинг барча томонлари жумладан Германияни уни сақлаш учун ўз вазифаларига амал қилишларини таъкидлаб, Германия, Британия ва Франциянинг Эронга қарши сўнгги иддаолари ва айбловларини асоссиз деб таъкидлади.

Германия канслери Ангела Меркель ҳам бу учрашувда,  Халқаро ядровий келишувни ҳимоя қилишини такрорлаб,  ушбу Халқаро келишувни қўллаб қувватлаш ҳамда Эронга нисбатан қўлланган барча санкцияларни бекор этиш зарурлигига тўхталиб,  Германия ва Европа давлатинини INSTEX номли Европанинг Эрон билан савдо муносабатлари каналини амалга оширишлари зарурлигини баён қилди.

Германия канслери ўз сўзларида  " Ҳурмуз тинчлиги" ё "Умид" номли коалицияни таклиф этилганлигига тўхталиб,  ушбу ташаббусни қизиқиш билан кўриб чиқши ва минтақада кескинликларни камайтиришга қаратилган ҳар қандай муҳим ва мантиқий ҳаракатларни олқишлашишини эълон этди.

Эрон президенти шунингдек, Нью-йоркда Испания бош вазири, Швеция бош вазири, Швецария президенти ва Япония бош вазири билан ҳам учрашиб мулоқот қилди.