Эрон ва Қозоғистон иккитомонлама ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидлашмоқда
(last modified Sat, 28 Sep 2019 10:22:36 GMT )
сентябр 28, 2019 15:22 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Қозоғистон иккитомонлама ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидлашмоқда

Эроннинг қишлоқ хўжалиги вазири ва Қозоғистон Бош вазири иккитомонлама ҳамкорликларини мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидладилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, кеча Эроннинг қишлоқ хўжалиги вазири Маҳмуд Ҳужжатий Нурсултон шаҳрида Қозоғистон бош вазири Аскар Мамин билан учрашганида  икки мамлакат имкониятлари ва потенсиалларига тўхталиб, Эрон ўз тажриба ва илмини Қозоғистон ихтиёрига топиширишга тайёрдир деб изоҳлади.

Қозоғистон бош вазири Аскар Мамин ҳам бу учрашувда Эрон ва Қозоғистон бозорларининг потенсиалига тўхталиб, икки мамлакат ўртасида товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ҳақида хабар қилди.

Аскар Мамин шунингдек Қозоғистон кончилик, фармацевтика, транспорт соҳасидаги алоқалар ҳамда иккитомонлама авиақатновларни йўлга қўйиш заминасида тайёр эканлигини қўшимча қилди.

Банк ҳамкорликлари, темир йўл ва йўл орқали юк ташиш Қозоғистон бош вазири ва Эрон қишлоқ хўжалиги вазири ўртасида муҳокама қилинган мавзулардан эди.

              

Ёрлиқ