Эрон Арбаъийн зиёратчилари ишларини осонлаштиришда Ироққа ёрдам кўрсатишга тайёрдир
(last modified Mon, 30 Sep 2019 07:44:48 GMT )
сентябр 30, 2019 12:44 Asia/Tashkent
  • Эрон Арбаъийн зиёратчилари ишларини осонлаштиришда Ироққа ёрдам кўрсатишга тайёрдир

Эрон ислом жумҳурияти Арбаъийн Ҳусейний/а/ зиёратчилари ишларини енгиллашитириш учун Ироққа ёрдам беришга тайёр эканлигини маълум қилди.

Кеча  Эрон ғарбидаги Меҳрон чегара постидан Ироққа борган Эрон ички ишлар вазири Абдулризо Раҳмоний Фазлий  Нажафи ашрафда Ироқ ички ишлар вазирлиги наттоғи Саъд Маън билан қўшма матбуот конференциясида  Эрон ва Ироқ давлатлари  эронлик зиёратчиларини Ироққа боришларини осонлаштириш учун яхши қадамлар ташлашмоқда ва Эрон ислом жумҳурияти ҳам Арбаъийн Ҳусейний  /а/ зиёратчилари ишларини осонлаштиришда ироқлик биродарларига ёрдам кўрсатишга тайёрдир деб изоҳлади.

 Карбалои муаллога сафар қилиш ва Арбаъийн маросимларининг махсус йиғилишида қатнашиш  жумладан Ироқ ички ишлар вазири билан қўшма йиғилиш ўтказиш Эрон ички ишлар вазирининг Ироққа иқлган сафаридаги бошқа дастурларидан ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз жорий йил октябр ойининг 19 -чи куни ҳижрий- қамарий ҳисоб билан 1441 чи йил сафар ойининг  20 куни  Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/ ва ул зот ёронларининг Карбало саҳросида шаҳид  бўлишганининг қирқинчи куни /Арбаъийн/ йиллигига тўғри келади.

Бутун дунёдан миллионлаб зиёратчилар бу маросимда қатнашиш учун Ироқ жанубидаги Карбало шаҳрига борадилар.

Ироқ манбаларининг расмий маълумотларига биноан,  ўтган йилда Арбаъийн зиёратининг пиёда юриши маросимида 14 миллион зиёратчилар қатнашганди.

 

Ёрлиқ