октябр 01, 2019 12:37 Asia/Tashkent
  • Теҳрон давлати Арабистон ҳатти- ҳаракатларининг оқибатлари тўғрисида огоҳлантирди

БМТ Бош Ассамблеясидаги Эрон ваколатхонаси аъзоси минтақада, Арабистон режимининг салбий ҳатти-ҳаракатлари тўғрисида огоҳлантириб, саудияликларни ўз хатоликлари натижаларини қабул қилишларининг вақти етиб келган дея изоҳлади.

Нью-йоркдан ИРНА тарқатган хабарга кўра,  кеча Фарҳод Мамдуҳий БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишида  Эронга қарши Арабистон режимини бар айбловларини рад қилар экан,  Арабистон подшолик режими Эронга қарши туҳматлар ва айбловлар эълон этиш ва минтақа, хусусан Яманда бу режимни мағлуб бўлганидан оммавий афкорни чалғитиш ўрнида  Яқин Шарқдаги ўз можароларини якунлаши керак деб таъкидлади.

БМТдаги Эрон ислом жумҳурияти ваколатхонаси намояндаси ўз сўзларида Арабистон режимини уруш, минтақадаги зўравонлик, кескинликлар яратишдаши позицияси ҳамда хавфли ҳатти-ҳаракатларига гирифтор бўлган  ва бошқаларни айблаши ҳам асоссиз ва нотўғридир дея изоҳлади.

Фарҳод Мамдуҳий шунингдек,  Форс Кўрфазидаги демократик ҳаракатларини бостириши,   Яқин Шарқдаги айрим мамлакатлар айниқса Суряидаги террорчиларни ҳимоя этиш ва ё уларни молиявий жиҳатдан таъминлаш ва уларни ақидавий нуқтаи назардан тарбиялашни, бошқаларга нисбат бериш ва бу масалаларда бошқаларни айблаш мумкин эмас деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ