Инқилоб Раҳбари: Эронга қарши максимал даражадаги босимлар мағлуб бўлган
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари АҚШнинг Эронга қарши максимал даражадаги босимини натижасиз қолгани ва Эрон халқини зўравонликлар қаршисида таслим бўлмаганини таъкидлаб, Эрон давлати қатъийлик ва жиддийлик билан талаб даражасидаги натижаларни қўлга киритишига қадар ядровий келишдаги мажбуриятларини камайтиришни давом эттиради деб айтдилар.
Бугун Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг минглаб нафар қўмондонлари тўпламида, АҚШ давлатини Эронни мағлуб бўлишини иддао қилиб ҳатто рамзли равишда Эронни мағлуб бўлишини кўрсатишда муваффақиятсизликка учраганига тўхталиб, АҚШ масъуллари Эрон ислом жумҳуриятини мулоқот ва музокара столига жалб этиш учун ҳатто зора ва илтимос ҳам қилишди, Европадаги дўстларидан ҳам ёрдам сўрашди аммо ҳеч қандай натижага эриша олишмади, ҳозирги кунга қадар максимал даражадаги босимлар мағлуб бўлган ва мен қатъийлик билан максимал даражадаги босимлар бундан кейин мағлуб бўлишини айтаман деб таъкидладилар.
Ул Зот шунингдек, ядровий мавзуга ишора қилиб, масъулияти Эрон Атом энергияси ташкилоти зиммасида бўлган ядровий мажбуриятларни камайтириш масаласи талаб даражасидаги натижаларга эришига қадар давлат эълон қилгани дек жиддийлик , аниқ ва мукамал равишда давом эттирилиши керак ва албатта талаб даражасидаги натижаларга ҳам эришади деб изоҳладилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари Афғонистон, Ироқ ва Сурияда душманлар хусусан АҚШ харажатларига ишора қилиб, улар катта ва улкан харажатлар билан ИШИД террорчи гуруҳини ташкил этдилар ва бу террорчи гуруҳни қурол -яроқ , пул ва таблиғот воситалари орқали ҳимоя қилишди. Эндиликда Ироқ, Сурия ва Эрон ёшларининг ҳимати ва саъй-ҳаракати билан ИШИДни нобуд этилганидан кейин, " биз, ИШИДни нобуд этдик дея ёлғон иддаоларни таркорлашмоқда деб эслатииб ўтдилар.
Исломий Инқилоб муазазм раҳбари золимлик ва куфр томони қаршисида муқовимат кучларини тура олишдаги потенсиали ва қудратини олқишлаб, Исломий Инқилоб соқчилар корпусига қилган тавсияларида муқовимат географиясига нисббатан алоҳида эътибор қаратиб, ҳардоим бу масалага мукаммал ва кенг қамровли қаралашлар ва нуқтаи назарни сақлашзарурлигини қўшимча қилдилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий, иқтисодий масалаларга тўхталиб, айримлар жорий йилни иқтисодий муаммо ва қийинчиликлар йили бўлишини кузатишганди ҳол буки мамлакат масъуллари жорий йилнинг биринчи яримида нисбий иқтисодий ўсишдан урғу беришмоқда дея эълон этдилар.
Инқилоб Раҳбари Эрон халқини золимлик ва куфр дунёси қаршисида тура олишига турли жиҳатдан назар солсак, Эрон хақлининг ғалабаларига шоҳид бўлиш мумкин деб аниқлик киритдилар.