Инқилоб Раҳбари: Эрон давлати ядровий қурол ишлаб чиқариш ва сақлаш учун харажат қилмайди
(last modified 2019-10-09T12:03:31+00:00 )
октябр 09, 2019 17:03 Asia/Tashkent
  • Инқилоб Раҳбари: Эрон давлати ядровий қурол ишлаб чиқариш ва сақлаш учун харажат қилмайди

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари, Эрон ислом жумҳуриятининг ядровий бомбадан фойдаланишнинг шаръий томони хусусидаги қатъий ва шижоатли позициясига тўхталиб, Эрон давлати ҳеч қачон ядровий қурол ишлаб чиқариш ва уни сақлаш учун харажат қилмайди дея изоҳлади.

Бугун Исломий Инқилоб муаззам, Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий,  Эроннинг 2 минг нафар энг яхши илмий истеъдодлари ва мутахассислари билан учрашувида,  бизлар бу йўлда қадам ташлашимизнинг имкони мавжуд бўлгани билан бир пайтда,  ислом аҳкоми асосида  ядровий қуролни ишлаб чиқариш ва  сақлашни шаръий нуқтаи назардан ҳаром деб эълон қилдик бинобарин бутунлай ҳаром эканлиги эълон этилган қуролни сақлаш ва ишлаб чиқариш учун харажат қилишимизга ҳеч қандай ҳожат ваа далил йўқ деб изоҳладилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  қийин майдонга айниқса  душманларни  мақташи ва офарин айтишларига сабаб бўлган илмий майдонларга кириш учун барчага имконият ва журъат бериш, зарурлиги ҳамда Эронни илмий ифтихорларидан мисол келтириб,  тури соҳаларда илмий потенсиалларидан фойдаланиш, мудофаа қудратини ошириши, ривожланган тиббиёт ва даволаш соҳасига эришилиши ва касалларга ёрдам бериб касалликларни олдини олиши, инженерия соҳасини ривожланиши, технология инфратузилмалари ва нано технология ёрдамида сифатли маҳсулотларни ишлаб чиқарилиши ва  осойишта мақсаддаги ядровий технологиядан фойдаланишига сабаб бўлади деб аниқлик киритдилар.

Инқилоб раҳбари ўз сўзларида  дунёда тез суръат билан ривожланиб бораётган  илмий ҳаракатларида Эроннинг илмий ютуқларини давом этишини  зарурий бир амал эканлигини таъкидлаб,  эронлик ёшларнинг шавқ -иштиёқ, ўзига ишонч ва мақташга сазовор саъй ҳаракатлар билан,  илмий соҳаларга таважжуҳ қилишларига ишора этдилар. Ул зот  шунингдек,  ҳар бир истеъдодли ва мутахассис ёш йигит Эрон танасидан бир парчасидир ва истеъдодли шахсларнинг муаммоларига ечим топиш учун  истеъдодлар ишларидаги стратегик ҳужжатни амалга оширишни таъкидладилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий, " Буюк Эрон тамаддунидаги истеъдодларни " тўплаш яъне ўтган асрдаги Эрон маданиятининг кенг қамровли ҳудудларидаги истеъдодли шахслар жамъятинининг муҳим имконияти эканлигига тўхталиб,  Осиё ғарби минтақаси, ислом дунёси, муқовимат жабҳаси  ва ҳатто дунёнинг турли бурчаклари жумладан Америка ва Европадаги ҳақ ва адолатни  истайдиган истеъдодларни  тўпланиши  тўғри ақидалар ҳамда шарофатли ва пок илмларни ривожланишига замин яратади деб эълон этдилар.

Ёрлиқ