октябр 15, 2019 18:13 Asia/Tashkent
  • Халқаро Соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош котиби: Эрон шарқий Ўрта ер денгизида соғлиқни сақлаш соҳасида етакчидир

Халқаро Соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош котиби Эрон давлатини Шарқий Ўрта Ер денгизи минтақасида соғлиқни сақлаш соҳасида етакчилик қилаётганини таъкидлаб, Эрон ислом жумҳурияти соғлиқни сақлаш ва гигиена соҳасини кенгайтириши билан болалар ва аёллар ўлими ҳамда юқумли касалликларни олдини олишга илғорлик қилиб, жиддий одимлар ташламоқда деб эълон этди.

ИРНА хабарига кўра, кеча  Tedros Adhanom  Теҳронда бўлиб ўтган Халқаро Соғлиқни сақлаш ташкилотни Шарқий Ўра ер денгизи минтақасида Соғлиқни сақлаш вазирларини 66 -чи йиғилишида Эронда қўлга киритилган соғлиқни сақлаш соҳасидаги ютуқларга эътибор бериб, Халқаро Соғлиқни сақлаш ташкилоти  бу мамлакатда мазкур соҳани янада кенгайтириш ва яхшилаш учун Теҳронга ёрдам кўрсатишни ўз бурчи деб билишини қайд этди.

Бу ташкилот раҳбари  Халқаро миқёсида гепатит хасталигига оид  программларга тўхталиб,  бу программа дунёда гепатит касалликидан келиб чиқадиган ўлим даражасини камайтириш ва уни олдини олишга қаратилган . Мазкур дастурни амалга ошиши учун минтақа мамлакатлари хусусан Афғонистон тўпроқ саъй -ҳаракат қилиши шарт деб изоҳлади.

Tedros Adhanom шунингдек,  оналар, чақалоқлар ва касалларни соғлом ҳаёт кечиришлари учун  бу касалликдан келиб чиқадиган ўлимни олдини олиш мақсадида чора- тадбирлар кўриб чиқилишига ишора қилиб,  Халқаро Соғлиқни сақлаш ташкилоти  ушбу мақсадига эриши олиши учун кўпроқ шифокорлар, ҳамширалар ва тиббий хизматчиларга эҳтиёж сезмоқда дея қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, бугун  Эрон президенти иштирокида Теҳронда Шарқий Ўрта Ер денгиз минтақаси Соғлиқни сақлаш вазирларини 66 -чи йиғилиши ўтказилди.

Ёрлиқ