октябр 20, 2019 16:41 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти Ироқ халқи, уламолари ва масъулларига миннатдорчилик билдирди

Эрон президенти Ироқ Бош вазирига ва президентига қилган мурожаатида Арабиъийн Ҳусейний /а/ маросимларида хавфсизликни таъмишлаш ва меҳмонларни яхши кутиб олгани туфайли Ироқ давлат масъуллари, халқи ва уламолари хусусан диний пешволарига миннатдорчилик билдирди.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Ироқ президенти Барҳум Солеҳ ва бош вазири Одил Абдулмаҳдийга қилган мурожаатида жумладан,  жорий йили Имом Ҳусейн /а/нинг миллионлаб пайравлари ва эрксеварлар иштирокида  ўзига хос ва  қизғин  ўтказилган Арбаъийн Ҳусейний маросимлари  ва кўча намойишлари яна бир марта   эзгулик ва абадий ҳаракат садоси, эрксеварлик мурожаати  ва Ошуронинг мардлик жилвасини бутун дунё аҳлига етказди дея келтирилган.

Руҳоний шунингдек ушбу мурожаатида  Арбаъийн Ҳусенйий /а/ маросими, фақат календар ва тақвимдаги  муносабат эмаслиги балки тарихда абадий қоладиган муъжиза,  Ошуро қўзғолони, Ҳусейн /а/ маданиятини таништириш учун энг буюк ахборот воситаси эканлигинм маълум этди деб изоҳлади.

Эрон президенти ушбу Халқаро намойишларни баракат ва хайрдан тўла эканлиги ҳамда  ҳар йили унинг турли жиҳатлари янада ошкорроқ бўлаётганига ишора қилиб,  Арбаъийн Ҳусейний маросими  рисолат ва вилоят  тарафдорлари айниқса Эрон ва Ироқ ўртасидаги самимий алоқалар ва ҳажиҳатликнинг жилваси ҳамда зулм, камситиш ва зўравонликка қарши кураш жабҳасини ташкил этишнинг рамзи ҳисобланади деб қўшимча қилди..

Айтиш керакки жорий йили Арбаъийн Ҳусейний маросимларида қатнашиш учун 3 миллиондан ортиқ эронликлар Ироқнинг муқаддас маконларига бордилар.

 

Ёрлиқ