Зариф: Америка Исроилнинг Фаластин халқига ӯтказаётган зулмига шерикдир
Эрон Ислом Жумҳуриятининг Ташқи ишлар вазири деди: Американинг халқаро ҳуқуқ нормаларини назар-писанд қилмай юритаётган бир томонлама сиёсатларидан Фаластин халқи жабр чекмоқда.
Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф чоршанба куни Бакуда бӯлиб ӯтган Ҳарбий пактларга қӯшилмаслик ҳаракатига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши Фаластин масаласига бағишланган қӯмитасида қуйидагиларни таъкидлади: Американинг бугунги давлати босқинчи Сионистик режимнинг фаластинликларга қарши барча жиноятларида шерикдир.
Эрон Ташқи ишлар вазири илова қилди: Американинг БМТ аниқ резолютсияларини назар-писанд қилмай ӯз элчихонасини Қуддуси Шарифга кӯчириши фаластин масаласини адолатли ҳал қилиш йӯлидаги уринишларга жиддий халал етказди.
Зариф шунингдек :Аср муомаласи" лойиҳасининг Фаластин халқи ва раҳбарияти томонидан қатъий рад қилинганига ишора қилиб, деди: халқаро қонунчилик ва фаластинликларнинг сиёсий ва инсоний ҳуқуқларини четлаб ӯтиб, амалга оширилиши мӯлжалланган ҳар қандай сай-ҳаракат барбод бӯлиши муқаррар.
Эрон Ташқи ишлар вазири Қӯшилмаслик ҳаракатига аъзо давлатларга қарата таъкидладиким: минтақа мамлакатлари ҳеч қачон Сионистик режим ва Америкага ишонмасликлари керак.