Имом Ризо /а/ шаҳодат топган йиллигида Эрон мамлакати азога чўмди
Ҳазрат Имом Ризо/а/ шаҳодат топган йиллиги остонасида бутун Эрон ислом жумҳурияти айниқаса Эрон шимоли- шарқидаги Машҳад шаҳри, имомат ва вилоят осмонининг 8 -чи қуёшини шаҳид бўлган кунида азо ва мотамга чўмган.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Машҳаддаги Имом Ризо /а/ пок ҳарамлари атрофидаги барча кўча -хиёбонлар қора кийимга кийнган дек қора мато билан қопланган. Эроннинг турли минтақа ва вилоятларидан Машҳадга келган мазҳабий ва диний ҳайатлар ул зотнинг пок ҳарами ҳамда атроф теварагида навҳахонлик ва азодорлик маросимларини ўтказишмоқда.
Бугунги сана яне ҳижрий -қамарий 1441 -чи йил сафар ойининг 30-чи куни, милодий ҳисоб билан 2019 йил 29 октябрь, дунёдаги шиа мусулмонларнинг 8- чи имоми Ҳазрат Имом Ризо /а/ шаҳид бўлган кунига тўғри келади.
Ҳазрат Имом Ризо /а/ ҳижрий -қамарий 148 чи йилда Мадина шаҳрида дунёга келдилар ва ҳижрий қамарий 203 -чи йил сафар ойининг сўнгги кунида шаҳид бўлдилар.
Имом Ризо /а/ ҳаёти ва имомлик қилган давр халқни аҳли байт исмат ва таҳорат хонадонига юз келтириши ҳамда аҳли байт исмат ва таҳорат хонадони эътибори ва таъсирини янада кенгайишининг давраси эди.
Уша пайтларда халқни шиаларнинг 8- чи имоми Ҳазрат Ризо /а/га пайравлик қилиши тобора авж олиши ортидан Аббосийлар халифаси Маъмун фитна ва найранг билан ул зотни заҳарлантирди ва Имом Ризо /а/ шаҳид бўлдилар.
Ҳазрат Имом Ризо /а/ шаҳодати йиллиги остонасида исломий Эрон халқи ҳусейниялар, масжидлар ва Муқаддас Машҳад шаҳридаги ул зотнинг пок ҳарамлари ҳамда Қум шаҳридаги Ҳазрат Маъсума /с/ ҳарамига бориб азодорлик маросимларини ўтказадилар.