Халқаро суд қарори, АҚШнинг Эронга қарши санкцияларини ноқонуний эканлигини тасдиқлади
(last modified Thu, 31 Oct 2019 09:03:22 GMT )
октябр 31, 2019 14:03 Asia/Tashkent
  • Халқаро суд қарори, АҚШнинг Эронга қарши санкцияларини ноқонуний эканлигини тасдиқлади

Эрон ТИВ ҳуқуқий идораси Бош директори Халқаро суднинг вақтинчалик қарорини АҚШнинг Эронга қарши жорий этган санкцияларини ноқонуний эканлигининг тасдиғи бўлганини таъкидлаб, АҚШ санкцияларига қўшилишни Халқаро қонунларни бузиш эканлигини айтди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг ҳуқуқий масалалар  идораси бош директории  Аббос Боқирпур Халқаро суд ҳисоботи кўриб чиқилган БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишида   БМТнинг судий ишларидаги  асоссий рукни бўлган Халқаро суд дунёдаги  ихтилофларни осойишта йўллар билан ҳал этиш мажбуриятига эга эканлигини қўшимча қилди.

Боқирпур  АҚШнинг Эронга қарши золимона санкцияларига тўхталиб,  хавфсизлик кенгаш аъзоларидан бирини  резоюцияни бузиши сабабидан эмас балки  2231 резолюциясига риоя қилишлари туфайли мустақил давлатларни  таҳдид этиб жазолашга уринаётгани БМТ тарихида илк марта назарга ташланмоқда деб изоҳлади.

Эрон ТИВ ҳуқуқий  масалалар идораси бош директори Теҳрон давлатини  Халқаро ҳуқуқ қонунларни бузишга қаратилган АҚШнинг зўравонлик сиёсатлари қаршисида тура олиб, Вашингтон устидан Халқаро судга шикоят этганини баён этар экан,  Халқаро суд вақтинчлик қарори билан  АҚШни  ўз мажбуриятларига амал қилиб айрим соҳаларда бузғунчи ва ноқонуний ҳаракатларини тўхтатишга чақирган деб аниқлик киритди.