Жаҳонгирий: Эрон ва Афғонистон ўртасидаги ҳамколикларни кенгайтириш зарурий бир амрдир
ШҲТ бош вазирлари йиғилишида қатнашиш учун Тошкентга сафар қилган Эрон президентининг биринчи муовини Эрон ва Афғонистон ўртасида иқтисодий ҳамккорликларни янада кенгайтиришни таъкидлаб, икки мамлакатнинг мукаммал ҳамкорлик ҳужжати Теҳрон ва Кобул ўртасидаги савдо-тижорат муносабатлари учун муҳим йўл картасидир деб айтди.
Бугун Эрон президенти биринчи муовини Исҳоқ Жаҳонгирий Тошкент шаҳрида ўтказилиши кутилётган ШҲТга аъзо давлатлар бош вазирлари йиғилиши доирасида Афғонистон давлатининг ижроий раиси Абдуллоҳ Абдуллоҳ билан учрашганида Эроннинг Чобаҳор портида иқтисодий ва савдо -тижорат ҳамкорликларни кенгайтириш учун Теҳрон, Кобул ва Деҳли келишувига тўхталиб, Эрон жануби шарқидаги ушбу порт, Афғонистонни дунёнинг бошқа мамлакатлари билан муносабтларини кенгайтиришида даврвоза сифатида хизмат қилишини қўшимча қилди.
Эрон президентининг биринчи ўринбосари шунингдек, Афғонистон тинчлиги жараёнига ишора қилиб, Кобул давлати тинчлик музокаралари жараёнидаги иштирокини ўта муҳим эканлиги ва музокараларда коструктив ва таъсирчан рол ўйнашини таъкидлади.
Жаҳонгирий шунингдек ИШИД террорчи гуруҳини ўз жангариларини Афғонистон ҳудудларига кўчириш пайида эканлигини баён этар экан, Афғонистон давлати бу масалага алоҳида эътибор бериб, икки мамлакат қўшма чегараларини нотинч этишга қаратилган ИШИД террорчи гуруҳининг барча уринишларини олдини олиши лозим деб қайд этди.
Афғонистон давлатининг ижроий раиси Абдуллоҳ Абдуллоҳ ҳам бу учрашувда ИШИД террорчи гуруҳини Афғонистонда фаолияти ва жиноятларини оширишга уринаётганига тўхталиб, ИШИД террорчи гуруҳи Афғонистон шарқида ўз жиноятларини кўпайтиришга ҳаракат қилмоқда шу сабабдан Эрон ва Афғонистон иккитомонлама ҳамкорликлари билан бу террорчи гуруҳ фаолиятларини олдини олиш лозим деб эълон этди.