Генерал Саломий: Эрон қуролли кучлари душманлар таҳдидларига қарши курашга тайёрдир
Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони Эрон қуролли кучлари душманларнинг ҳар қандай таҳдидларига қарши кураш олиб боришга тайёрдир деб айтди.
Бугун Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпуси, бош қўмондони генерал Ҳусейн Салмоний Теҳронда АҚШ жосуслик уясининг деворларига битилган ёзувлар тақдимоти маросимларида Эрон халқини энг яхши ва " олтин даврасини" бошдан кечираётгани ва эндиликда дунёда қудратга эга бўлганини таъкидлаб, душманлар Эронга қарши ҳатти- ҳаракатларини ижро этиш учун назарга тутган ҳар бир майдонни исломий жумҳурияти нобуд этади дея айтди.
Генерал Саломий Эрон халқи ўта қийин йўналишларни енгиллик билан ўтишини исботлаб берганини таъкидлаб, Эрон давлати дунё халқлари учун эркинлик ва раҳмат башоратчиси ва мазлумлар учун бошпанадир дея қўшимча қилди.
Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони Исломий Инқилоб ғалабасидан кейин АҚШ қудратни завол топаётганига ишора қилиб, АҚШ дунёнинг барча буюк урушларида бевосита ва ё билвосита асосий рол ўйнаган ва дунё мамлакталари ички ишларида аралашиши натижасида 8 миллион нафар принсиплар қурбон бўлган деб эълон этди.