Эронда 5.9 магнитудали зилзила юз берди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i48514
Эронда 8 ноябрга ўтар кечаси соат 02.17 диқиқада 5,9 магнитудали зилзила юз берди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
ноябр 08, 2019 19:00 Asia/Tashkent
  • Эронда 5.9 магнитудали  зилзила юз берди

Эронда 8 ноябрга ўтар кечаси соат 02.17 диқиқада 5,9 магнитудали зилзила юз берди.

Порс Тудей хабарига кӯра зилзила 8 км чуқурликдаги замин қаърида юз берган.

Теҳрон университетининг геофизика муассасаси зилзила марказини Шарқий Озарбойжон вилоятининг Тарк шаҳри дея  қайд қилган. 

Зилзила натижасида 5 киши ҳалок бӯлиб, 30  нафар жараҳотланган.

Мутасадди идораларнинг маълум қилишича, воқеа жойига 16 та қутқарув жамоаси жўнатилган.