ноябр 13, 2019 13:25 Asia/Tashkent
  • Эрондаги Қозоғистон элчиси: Эронни Евроосиё билан имзолаган  келишуви экспорт заминасини кучайтиради

Эрондаги Қозоғистон элчиси, Евроосиё ва Эрон ислом жумҳурияти ўртасида имзоланган келишув Эрондан минтақа мамлакатларига турли маҳсулотларни экспрот қилиш заминасини яратиб беради деб айтди.

Кеча Эрондаги Қозоғистон республикаси элчиси Асхат Ўразбоев  Эрон шимолидаги Гургон вилоятида "Қавм-элатлар Халқаро фестивали доирасида мухбирлар билан суҳбатида  Эрон ва Евроосиё иттифоқи ўртасида ҳамкорлик келишувни имзолангани билан Эрон давлати 5 мамлакат яъне Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон ва Белорус билан ўзаро савдо- иқтисодий алоқаларни кенгайтиради деб қўшимча қилди.

Гулистон провинциячси ҳокими Ҳодий Ҳақшинос  ҳам Эрон БМТга аъзо 200 мамлакат орасида  энг кўп қўшни мамлакатга эга бўлган 20 давлатдан биридир ва бу масала  Эронни ўз потенсиали ва имкониятларидан мислсиз тарзда фойдаланишига кўмаклашади деб таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз жорий йилнинг 27 октябрида Эрон ва Евроосиё Иттифоқи ўртасида савдо- иқтисодий ҳамкорликлар бўйича келишув имзоланди.

Мазкур келишув меморандум  асосида ҳар икки томон   862 турдаги маҳсулотлари жумладан Эрон Евроосиё иқтисодий Иттифоқига аъзо давлатларга 360 турдаги маҳсулотлари ва Евроосиё мамлакатлари эса Эронга 502 турдаги маҳсулотларини экспорт этишади.

Эндиликда 5 мамлакат Россия, Белорус, Қозоғистон, Арманистон ва Қирғизистон Евроосиё иқтисодий  ититфоқига аъзо давлатлар ҳисобланишади.   

Ёрлиқ