Мусавий: Ироқ давлати Эрон консуллигига ҳужум қилганларга нисбатан қатъий муносабат қилиши керак
(last modified Thu, 28 Nov 2019 07:56:47 GMT )
ноябр 28, 2019 12:56 Asia/Tashkent
  • Мусавий: Ироқ давлати Эрон консуллигига ҳужум қилганларга нисбатан қатъий муносабат қилиши керак

Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Эрон Ислом жумҳуриятининг Нажаф шаҳридаги консуллигига уюштирилган ҳужумни маҳкум этиш билан бирга Ироқ давлати безориларга нисбатан қатъий чоралар кӯриши лозимлигини таъкидлади.

Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Саййид Аббос Мусавий Эрон Ислом жумҳуриятининг Нажаф шаҳридаги консуллигига уюштирилган ҳужумни маҳкум этиш билан бирга Ироқ давлатининг дипломатлар ва дипломатик объектлар хавфсизлигини таъминлашга масъул эканлигини эслатиб, деди: Эрон Ироқнинг Теҳрондаги элчисига ӯзининг қатъий эътирозини баён қилди.  

Чоршанба кечаси Ироқ давлатининг иқтисодий сиёсатларидан норози бир гуруҳ ниқобли шахслар Эрон Ислом жумҳуриятининг Нажаф шаҳридаги консулхонасига ҳужум қилиб, бинонинг бир қисмига ӯт қӯйдилар.

Кейинги ҳафталарда Форс Кӯрфазининг жанубий соҳилларида жойлашган айрим араб давлатларининг элчихоналари томонидан катта маблағларни қӯлга киритганлиги айтилаётган безорилар бундан олдин Эрон Ислом жумҳуриятининг Басра ва Карбало шаҳарларидаги консулхоналарига ҳужум қилишган эди.