Руҳоний: санкция жорий этган режимлар қаршисида тура олишни давом эттирамиз
(last modified Wed, 04 Dec 2019 09:38:10 GMT )
декабр 04, 2019 14:38 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: санкция жорий этган режимлар қаршисида тура олишни давом эттирамиз

Эрон ислом жумҳурияти президенти, душманларни ўтган икки йил ичида Эрон халқига қарши энг кучли ва максимал даражадаги санкцияларни қўллашганини таъкидлаб, Эрон давлати ва халқи санкция жорий этганлар қаршисида матонат билан тура олишни давом эттиради деб айтди.

Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  Теҳронда ўтказилган " Суғурта ва ривожланиш" нинг 26 -чи йиғилишида  Саудия Арабистони ва сиоинстик режими  АҚШни Халқаро ядровий келишувни тарк этиши ва Эронга халқига қарши санкцияларни кучайтирига ташвиқ этганини таъкидлаб,  Эрон халқи  ўз мамлакатининг мустақиллиги ва обру- эътиборини баланд кўтариш мақсадида, бор куч- қудрати билан душманлар қаршисида тура олган деб изоҳлади.

Руҳоний  Эрон давлати музокара йўлини ёпиб қўймаганига ишора қилиб, АҚШ давлати  нотўғри, золимларча, ноқонуний ва террорчиликка асосланган санкцияларни бекор этганида  5 +1 гуруҳи раҳбарлари тез орада  муқолоқот ўтказиши мусмикн ва Эрон ҳам бундай вазиятда ҳеч қанадй муаммога эга эмас дея қўшимча қилди.

Эрон президенти  Халқаро ядровий келишуви чорчубасида Эрон ядровий мажбуриятларини камайтирилишини баён қилар экан, Эрон ҳеч қачон Халқаро ядровий келишувни бузгани йўқ деб эълон этди.

Ҳасан Руҳоний  Эронда келиб чиққан тартибсизликларга тўхталиб,  тартибсизлик келтириб чиқарганлар уюшган ва олдиндан программалаштирилган шаклда бу ҳодисаларда қатнашганини эътироф этдилар, деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ