Инқилоб Раҳбари сўнгги ҳодисалар хусусида исломий мурувват доирасида амал қилишга дастур бердилар
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i48834-Инқилоб_Раҳбари_сўнгги_ҳодисалар_хусусида_исломий_мурувват_доирасида_амал_қилишга_дастур_бердилар
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари бир неча олдин сўнгги ҳодисаларда қурбон бўлган ва жароҳатланганлар вазиятини таҳлил этиш шакли хусусидаги Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби томонидан ул зотга йўлланган ҳисоботга жавобан, ҳисоботдаги таклифларга розилигини маълум этдилар.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
декабр 05, 2019 12:01 Asia/Tashkent
  • Инқилоб Раҳбари сўнгги ҳодисалар хусусида исломий мурувват доирасида амал қилишга дастур бердилар

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари бир неча олдин сўнгги ҳодисаларда қурбон бўлган ва жароҳатланганлар вазиятини таҳлил этиш шакли хусусидаги Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби томонидан ул зотга йўлланган ҳисоботга жавобан, ҳисоботдаги таклифларга розилигини маълум этдилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  Эрон миллий хавфсизлиги бўйича олий кенгаши котиби Али Шамхоний томонидан топширилган ҳисоботга жавобан,  бундай таклифлар зудлик билан ижро этилиб шубҳали шахсларга нисбатан ҳам исломий кечиримлик вап мурувватга мос равишда  муносабат қилиш ва   чоралар кўриш лозимлигини таъкидладилар.

Эронда юз берган сўнгги ҳодисалардан кейин Исломий Инқилоб раҳбари ҳодисалар сабаблари, омиллари ва факт далили шунингдек  қурбон бўлганлар ва уларнинг аҳли оилаларига ёрдам кўрсатиши учун Эрон миллий хавфсизлик олий кенгашига берган дастурларида ортидан ушбу ҳисобот эълон этилган.

Мазкур ҳисоботда  шунингдек  мавжуд қонун чорчубаси асосида сўнгги эътирозлар ва тартибсизликларда ҳеч қанадй рол ўйнамасдан қурбон бўлган одий фуқаролар шаҳид эканлиги ва уларнинг  аҳли оилалари Шаҳидлар ва ветеранлар  жамғармаси рўйхатига киритилиши таклиф этилди.

Шунингдек  эътирозлар жараёнида, турли сабаблар билан ҳалок бўлган қурбонларга "дия" /қурбон бўлган шахс оиласига тўланадиган маблағ/  тўланиши ва уларнинг аҳли оилаларига маънавий ва моддий ёрдамлар кўрсатилиши буюрилган.

Бундан ташқари қуроллли тўқнашувлар жараёнида ва ё хавфсизликни таъминловчи оранлар билан тўқнашувда қурбон бўлган шахсларнинг аҳли -оилалари вазиятини кўриб чиқилиши  ва обрули оилаларни  жиноят содир этган шахслардан ажратиб уларга ҳам  ёрдам кўрсатилиши таъкидланган.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари  ёвузлик ва ҳужумларда гумонланган 3 чи гуруҳ аҳли-оилаларига ҳам  исломий мурувват муносиб равишда эътибор қаратилишини буюрдилар.